Драматик кечган ўйинда

Ўзбекистон кубоги баҳслари давом эттирилмоқда. Бугун 1/4 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар ўтказилди. Ўз уйида "Насаф"ни қабул қилган "Навбаҳор" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Марко Станоевич ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Шоҳрух Маҳмудҳожиев тарози паллаларини тенглаштирди. Захирадан ўйинга қўшилган ярим ҳимоячи жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, бош ҳакам Зокир Қодиров томонларни қўшимча бўлимларга таклиф этди. Экстра-таймларнинг иккинчисида Рўзиқул Бердиев захирадан майдонга туширган Хусайн Норчаев жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллифлик қилди. Шеригининг узатмасидан кейин ёш ҳужумчи бўш қолган дарвозага тўп киритди.

Навбаҳор

    Ўзбекистон кубоги 1/4 финал

    12/12/2020 16:00

    1
    :
    2
    Тугади

    Насаф

      Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони

      Бош ҳакам: Зокир Қодиров

        45'
        90'
        120'

          • 120+1'

            Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

          • 120'

            Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди.

          • 119'

            Тўп учун курашда Траоре ва Соловьев тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам керак.

          • 117'

            Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Неъматов қайтаришга эришди.

          • 115'

            Файсал Траоре ўйинга қўшилди. У Ойбек Бозоровни алмаштирди.

          • 114'

            "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужуми муааффақиятсиз якунланди.

          • 112'

            Эҳсони Паншанбега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

          • 110'

            Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

          • 109'

            Гол урган қаршиликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

          • 107'

            ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Насаф" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

            Бўш қолган дарвоза қаршисида шеригидан пас қабул қилиб олган Хусайн Норчаев жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

          • 106'

            Дарҳол ҳужумга ўтган Жўрабек Маннонов жарима майдонига пас узатди. Юсупов уни ушлаб олди.

          • 106'

            Тўртинчи тайм бошланди!

          • 105'

            Футболчилар ҳал қилувчи бўлим олдидан бироз дам олиб, муаббийлардан керакли тавсияларни қабул қилиб олмоқда.

          • 105'

            Танаффус!

          • 104'

            Ўринбоев қанотдан марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

          • 104'

            Турғунбоев яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

          • 102'

            Азим Аҳмедовга кичик тиббий ёрдам кўрсатилди.

          • 101'

            Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган "Насаф" футболчилари рақибнинг қарши ҳужуми секинлашишига эриша олди.

          • 99'

            Ўз жойини ташлаб, олдинга югуриб чиққан Неъматов Турғунбоевга имконият қолдирмади.

          • 97'

            Азиз Турғунбоев бу сафар офсайдда қолиб кетди.

          • 95'

            "Насаф" яхши стандарт вазиятни қўлга киритди. Бироқ жарима майдонига оширлган тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

          • 93'

            Майдон эгалари яна фаолликни оширмоқда. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол наманганликларга катта мотивация бергани кўриниб турибди.

          • 91'

            Учинчи бўлим бошланди!

          • 90+7'

            Учрашувнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Ҳакам қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Бизни кузатишда давом этинг!

          • 90+6'

            "Насаф" футболчилари ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда. Захира ўриндиғидаги Жавоҳир Эсонқулов огоҳлантирилди.

          • 90+4'

            ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштирди!

            Шохрух Маҳмудҳожиев жарима тўпини қойилмақом ижро этиб, тарози паллаларини тенглаштирди.

          • 90+3'

            Жарима майдони чизиғига 1 метр масофа қолганда Жўрабек Маннонов қоида бузди. "Навбаҳор" учун катта эҳтимол билан охирги имконият.

          • 90+3'

            Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Абдувохид Неъматов огоҳлантирилди.

          • 90+2'

            Ислом Кенжабоев ўрнига Шохмалик Комилов майдонга тушди.

          • 90+1'

            "Навбаҳор" футболчисининг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

          • 90'

            Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

          • 89'

            Хусайн Норчаев жуда яқин масофадан зарба бера олмади. Ёш ҳужумчи тўпга ета олмади.

          • 88'

            Жўрабек Манноновнинг марказга узатган тўпи ноаниқ кетди.

          • 87'

            Ҳисобда ортда бораётган "лочинлар" катта куч билан ҳужумга ташланмоқда.

          • 85'

            Бурчакдан оширилган тўпни майдон эгалари дарвозага йўллай олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.

          • 83'

            Даврон Ҳошимов ўз ўрнини Шоҳрух Маҳмудҳожиевга бўшатиб берди.

          • 82'

            Паншанбе стандартдан жарима майдонига тўп узатди. Бироқ шериклари ҳужумни давом эттира олмади.

          • 80'

            Марко Станоевич ҳамда Бобир Абдиҳолиқов ўрнига Хусайн Норчаев ва Дилшод Раҳматуллаев ўйинга қўшилди.

          • 78'

            Бозоров ажойиб техника намойиш этиб, шеригини тўп билан таъминлади. Бироқ Ғофуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

          • 77'

            Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун наманганликлар яна бир стандартга эга бўлди.

          • 75'

            Ўйин темпи жуда баланд. Футболчилар майдонда борини беряпти.

          • 73'

            Ҳар икки жамоа вакиллари тинмай олдинга ўтмоқда.

          • 71'

            Қаршиликлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

          • 70'

            Алиқулов ҳамда Ўринбоев иккинчи қаватдаги тўа учун курашда ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам керак.

          • 68'

            Ойбек Бозоров офсайдда қолиб кетди.

          • 66'

            Турғунбоевнинг жаримадан берган зарбасини бу сафар ҳам Неъматов ушлаб олди.

          • 65'

            Жарима майдонига ёриб кираётган Ғофуровни қоида бузиш эвазига Алиқулов тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

          • 64'

            Азим Аҳмедовнинг ухоқ масофадаг йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

          • 63'

            Кенжабоев ҳужумда босим уюштириб, Аҳмедовни хато қилишга мажбур қилди. Бироқ шеригининг хатосини Юсупов тўғирлади.

          • 62'

            Ғофуровга нисбатан жарима майдони яқинида Кенжабоев қоида бузди. "Лочинлар"да яна бир яхши стандарт.

          • 60'

            Игорь Голбан ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

          • 59'

            Турғунбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Умар Эшмуродов огоҳлантирилди.

          • 58'

            Тезкор қарши ҳужумга югураётган Абдиҳолиқовни мезбонлар қоида бузиш эвазига тўхтатди.

          • 56'

            Рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Ўринбоев зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

          • 53'

            Кенжабоев томон оширилган тўпни Паншанбе қайтарди.

          • 52'

            Мезбонлар иккинчи темп билан жарима майдонига узатма амалга оширди. Яқин масофадан берилган зарбани ажойиб сейв намойиш этган Неъматов қайтарди.

          • 51'

            Азим Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

          • 49'

            Иккинси бўлимни наманганликлар жуда юқори темпда бошлади. Жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

          • 47'

            Соловьевнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди.

          • 46'

            Иккинчи тайм бошланди!

          • 46'

            Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

          • 45'

            Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

          • 44'

            Забиҳилло Ўринбоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетиб, жамоасининг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини барбод қилди.

          • 43'

            Биринчи бўлимдан олганларимиз: кучли прессинг, кескин яккакурашлар, тезкор ҳужумлар. Ҳар икки жамоа бутун таймни шундан суръатда ўтказмоқда.

          • 41'

            Шеригининг узатмасидан сўнг Мирзоҳид Ғофуров жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ у тўпни ўзига бўйсундира олмади.

          • 40'

            Даврон Ҳошимов қарши ҳужумга ўтаётган Бозоровни қўполлик билан тўхтатди.

          • 39'

            Жарима майдони томон узатилган тўпни "Насаф" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган тўп эса, Неъматов томонидан узоқлаштирилди.

          • 37'

            Абдиҳолиқов Голбанни алдай олмади. Игорь рақибнинг навбатдаги ҳужумини осонликча тўхтатди.

          • 35'

            Азиз Турғунблев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

          • 34'

            Игорь Голбаннинг жарима тўпидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Бу вазият ҳали наманганликларга панд бериши мумкин.

          • 33'

            Жарима майдони чизиғи яқинида Ўринбоев қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Навбаҳор"да жуда қулай стандарт юзага келди.

          • 31'

            Рашидхоновнинг кучли зарбасини Эшмуродов танаси билан қайтарди. Такрорий зарбани Тельяков йўллади. Бу сафар Неъматов тўпни ушлаб қолди.

          • 30'

            Шароф Муҳитдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

          • 28'

            Абдиҳолиқов шеригини қулай позицияга чиқарганди. Аммо тўпга Кенжабоевдан аввал Юсупов етиб келди.

          • 27'

            Кенжабоев шериги узатган тўпни тўхтата олмади.

          • 25'

            Эҳсони Паншанбенинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз кучсиз чиқди. Дарвозабон уни ушлаб олди.

          • 24'

            Тўпни "аждарлар" назорат қилмоқда. "Навбаҳор"нинг прессинги кучли чиқяпти.

          • 22'

            Жарима майдони марказига оширилган тўпни Абдиҳолиқов дарвозага йўллади. Тўп унинг оёғига ўзи кутганчалик ўрнашмади.

          • 21'

            Голбан хато қилгандек кўринди. Бироқ Кенжабоев қўполлик ишлатганди.

          • 19'

            Майдон эгалари рақиб жарима майдони атрофида тўпни бир-бирига ошириб, рақибнинг ожиз нуқтасини пойламоқда.

          • 18'

            Азиз Турғунбоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

          • 16'

            ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Насаф" ҳисобни очди!

            Аҳмедовнинг хатосидан кейин Абдиҳолиқов тўпни олиб қўйди ва шеригини бирга-бир вазият билан таъминлади. Станоевич зарбада адашмади.

          • 14'

            Ислом Рашидхоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекашет натижасида ўз йўналишини бироз ўзгартирди. Неъматов ўз ўрнида!

          • 13'

            Турғунбоев жарима майдони марказига жуда хавфли узатма амалга оширди. Бироқ шериклари унинг гиятини англай олмади.

          • 12'

            Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолган Ҳошимов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

          • 11'

            Азим Аҳмедов иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Ойбек Бозоровга нисбатан жиддий қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

          • 9'

            Ўринбоев ва Турғунбоев ажойиб комбинация уюштириб, рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ ҳимоячилар сўнгги лаҳзада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

          • 8'

            Қанотдан катта тезлик олган Турғунбоев тўпга ета олмади. Неъматов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

          • 7'

            Жарима майдонига узатилган тўпни Ғайбуллаев баланд сакраб дарвозага йўллади. Бироқ ҳакам эртароқ "Навбаҳор" футболчисига ишлатилган қўполлик учун ўйинни тўхтатганди.

          • 6'

            Тезликда рақибидан қочиб кетаётган Кенжабоевни Аҳмедов йиқитди. "Насаф" яхши стандарт вазиятни қўлга киритди.

          • 4'

            Паншанбенинг узатмасини Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

          • 3'

            Тўпни олиб қўўйиб, дарҳол олдинга ўтган мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

          • 3'

            "Навбаҳор"нинг ҳужуми марказдаёқ тўхтади. Ўринбоев тўпни қўллари билан тўхтатиб, жамоасига панд берди.

          • 2'

            Дастлабка дақиқалардан майдон эгалари кучли прессинг уюштирмоқда.

          • 1'

            Учрашув бошланди!

          • 0'

            Стадиондаги атмосфера шунчаки ажойиб! Старт учун барчаси шай!

          • 0'

            Футболчилар майдонга тушиб келди. Ҳар икки жамоа сардорлари ҳакам билан ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди.

          • 0'

            Ўйин 16:00 да бошланади.

          • 0'

            "Навбаҳор" - "Насаф"

            Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони

            "Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Эҳсони Паншанбе, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азизбек Турғунбоев, Сардар Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Забиҳилло Ўринбоев.

            "Насаф": Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Машҳуржон Маҳаммаджонов, Дилшод Раҳматуллаев, Файсал Траоре, Жавоҳир Эсонқулов, Ҳусайн Норчаев, Шохмалик Комилов, Абубакризо Турдалиев.

            Бош ҳакам: Зокир Қодиров

          Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

          Фикрлар

          Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
          &
          Fk navbahor
          13/12/2020 00:09
          Навбахорга нармални тренер керак
          Akbarali Abdunazarov
          12/12/2020 22:09
          Насафнинг омадли кунлари хали олдинда, финалга хам чикарамиз ва кубок хам бизни булади, чл га хам чикамиз худо хохласа!