Доннарумма: Ғалабли серияни Евро-2020 да ҳам давом эттира оламиз

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Босния ва Герцеговина (3:0) га қарши ўйиндан кейин, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин осон бўлмаслигини билардик, аммо биз яхши ўйнадик ва ишончли натижага эришдик.

Доим ўзимизга ишонганмиз. Биз яхши жамоа эканлигимизни ва барчани юта олишимизни биламиз. Ғалабли серияни Евро-2020 да ҳам давом эттира оламиз.

Келинг, ўйиндан ўйинга ҳаракат қиламиз ва нималар бизни кутиб турганини кўрамиз," - деди Доннарумма.