Донна Палермода таслим бўлди

Хорватиялик Донна Векич ва италиялик Элизабет Кочиаретто Палермо шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Икки сет давом этган мазкур учрашувда Донна кутилмаганда рақибасига 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Шу тариқа, "Palermo Ladies Open" турнирининг чорак финалида Кочиаретто эстониялик Анетт Контавет ёки германиялик Лаура Зигемундга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)