Доҳадан гапирамиз! АГМК бош директори тарихий ўйин ва унинг атрофидаги воқеалар хусусида

АГМКнинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф баҳсидаги ўйини барчамиз учун муҳим аҳамият касб этаётганди. Сабаби, охирги йилларда клубларимизнинг халқаро майдондаги рейтинги тушиб кетаётгани бизни хавотирга солиб қўйганди. Бу йил ОЧЛда тўғридан-тўғри биргина “Пахтакор” иштирок этиши маълум эди. АГМК эса бундай имкониятга фақат плей-оффдаги ўйин орқали эга бўлиши мумкинлиги олдиндан маълум эди ва бунинг учун Қатарда “Ал-Гарафа”ни мағлуб этиш шарт эди.

Мазкур ўйинни кўргач, бўларкан-у, деганлар кўп бўлди. АГМК ўзи учун тарихий ғалабани қўлга киритди. Айниқса, асосий вақтда ҳисоб очилмасдан, экстра-таймларнинг ҳам энг охирида ғалаба голининг урилиши жуда бошқача бўлади. Бунинг завқи ва гашти ўзгача. Хуллас, Миржалол Қосимов жамоаси билан чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқди. Шу билан бирга АГМКнинг ушбу ғалабаси туфайли “Насаф” ОФК Кубоги гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

мухтор

Ўйиндан кейин АГМКни муҳим ғалаба билан табриклаш мақсадида клуб расмийлари билан алоқага чиқдик. Клуб бош директори Мухтор Қурбонов ўйин тўғрисидаги таассуротларини қуйидагича ифодалади.  

- Таассуротлар қанақа? Бу ерга келишимизни ўзи қийинчиликлар билан бўлди. Пандемия сабабли, Доҳа аэропортидан меҳмонхонага етиб боришимизга тўрт соатдан ортиқ вақт кетди. Келган кунимиз об-ҳаво яхши эди, кейин исишни бошлади. Ўйин куни ҳаво исиб кетди. Футболчилар ҳам майдонда кўникиши қийинроқ кечди. Муҳими, ғалаба қозондик, тарихий воқеа бўлди, АГМК жамоаси учун. Умид қиламанки, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам яхши ўйинлар кўрсатиб, Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Дарҳақиқат, 120-дақиқада Йован Жокич томонидан киритилган гол нафақат АГМК, балки ўзбек мухлисларини ҳам қувонтириб юборди. Бундай пайтда ҳис-ҳаяжонлар юқори чўққига чиқади. Бу голнинг қадри шунчалик баландки, ҳали анчагача ширин хотира билан эслаб юрамиз. Чунки АГМК ушбу гол туфайли ОЧЛнинг гуруҳ босқичига йўл олди ва бунда бутун жамоанинг меҳнати катта. Мухтор Қурбонов гол урилган вазиятни эслар экан, шундай деди:

- Экстра-таймлар ҳам жуда оғир ўтди. Энг охирги дақиқада урилган ҳал қилувчи гол туфайли кимлардадир кўз ёшлари бўлди, ҳамма катта хурсандчилик эди. Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон халқини табриклайман.

жокич_1

Агар Жокич гол урмаганида ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланиши муқаррар эди. Бунга АГМК қанчалик тайёр эди? Бу вазиятда режа қандай бўлгани хусусида бош директор гапириб берди.

- Албатта, режамизда ҳамма нарса бор эди. Ўзимиз ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлагандик. Яна қайтараман, об-ҳавонинг иссиқлиги туфайли бироз қийинчиликлар бўлди. Агар ўйинни кўрган бўлсангиз, йигитларимиз яхши тўп сурди. АГМКнинг ғалабасидан кейин “Насаф”нинг ОФК Кубогида иштирок этиши ўзбек футболига қўшимча рағбатлантириш, деб ўйлайман. Энди “Пахтакор”, АГМК ва “Насаф”дан халқаро майдонларда ижобий натижалар кутиб қоламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
08/04/2021 08:50
birinchi urunga Nasafni kattalariga rahmat ayt. Vaqtiga letzinzaga dakument topsherganiga. sela hozir yuq uyinlariz bilan Uzbekistonga yurgan bulardizla. Nasaf butun Uzbek fudbolini kutarib yurubti. Nasafday kamandala kupaysin.

Минбар

Барча блоглар