Дмитрий Губерниев: Токиода ҳеч қандай Олимпиада бўлмайди

Россиялик машҳур спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев “Токио-2020” ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтишига ишонмаяпти.

“Дўстларим, дам олинглар...2020 йилда Токиода ҳеч қандай олимпиада бўлмайди", - деб ёзади Губерниев ўзининг телеграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши туфайли “Евро-2020” ва яна бир қатор йирик турнирлар қолдирилди. Бироқ, Халқаро олимпия қўмитаси "Токио-2020"ни расман қолдирилгани ҳақида эълон қилгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар