Диёр Имомхўжаев тақвимдаги 2 та ҳолат учун ПФЛнинг режаси борлигини айтди. Қизиғи, бу икки режа ҳам ўзгаради

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ташкилот иккита ҳолат учун режаси борлигини маълум қилди.

- Суперлига ўйинлари июнь ойининг дастлабки 10 кунлигида старт олса, тақвим қандай бўлади? Ва кузнинг уч ойидаги ФИФА кунлари ҳам бекор қилинса, тақвим қандай бўлади? Ҳар икки ҳолат учун ҳам ПФЛ режаси аллақачон тайёрлаб қўйилган.

Суперлига клублари машғулотларга киришадими? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб

Аммо бу икки режа ҳам жуда катта эҳтимол билан ўзгаради. Чунки биз Осиё Чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати U-19 тақдирлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз, - деди Диёр Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)