Диёр Имомхўжаев:

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхши лигалари рейтингини тузиб чиқди. Ўзбекистон Суперлигаси 2019 йил якунларига кўра, 67-ўринда қайд этилганди. 2020 йили эса 48-поғонани банд этди. Бунга ЎзПФЛ бош директор вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз муносабатини билдириб ўтди.  

"Статистика ҳар доим ҳам асл ҳақиқатни англатмаслиги мумкин. Аммо миллий чемпионатлар рейтингида Суперлигамиз бир йил аввалги 67-ўриндан 48-ўринга кўтарилгани барибир ёқимли.

Ҳозирча, биз Осиёда Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Япония ва Хитойдан кейин бешинчимиз. Эрон, БАА, Қатар биздан кейинги ўринларда.

Юқорида айтганимдек, бунга кўп ҳам жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Биз ҳақли равишда ўсишга эришишимиз учун кўп ишлашимиз керак. Икки йиллик аниқ режаларимиз бор. Уддалай олсак, том маънода олдинга қадам ташлашимиз мумкин. Барча ишда Ўзи қўллайверсин ва тўғри йўлдан адаштирмасин", - дея Имомхўжаев "Телеграм"даги каналида ёзиб қолдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар