
"Динамо" Рашидовни ўз сафига қўшиб олди
Суперлига янги мавсуми олдидан “Динамо” жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, Саҳоб Рашидов “Динамо” жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди. Рашидовларнинг кенжа вакили Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубидан “Динамо”га эркин агент сифатида таклиф этилди.
Саҳоб Рашидов 2018-2021 йиллар давомида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигада 47 та ўйин ўтказишга улгурган.
Хусусан, сўнгги мавсумда “Сўғдиёна” таркибида 13 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган ҳамда Суперлигада кумуш медалига эга чиққан, - дея хабар бермоқда “Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар