“Локомотив” Cоcа Cола Суперлигаси 12-тури доирасида сафарда “Динамо” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қайд этиш керак, “Динамо” жамоаси ушбу мавсум Суперлигада ўз майдонида бирорта учрашувда мағлуб бўлмади – 3 ғалаба ва 3 дуранг.

“Динамо” ўтган мавсумни Про лигада ўтказганди. 2017 йилда эса олий лигада ўйнаган. Ўша йили “Динамо” 29-турда “Локомотив”га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган ва ушбу мағлубият самарқандликларнинг Ўзбекистоннинг энг юқори лигасида ўз майдонидаги сўнгги мағлубияти бўлганди. Ушбу ғалабадан кейин “Локомотив” 2017 йилги Ўзбекистон чемпионига айланганди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар берди.