Суперлига иккинчи даврасига Чимён тоғли ҳудудида тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси ўз таркибини янада кучайтиришга интилмоқда.

Биринчи даврани “Навбаҳор” жамоаси сафида ўтказган ҳужумчи Баҳодир Насимов “Динамо” клубига қайтди. 32 ёшли форвард шартномани узайтириш ҳуқуқи билан “Навбаҳор”дан ижарага олинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд футболи тарбияланувчиси бўлмиш Баҳодир Насимов 2009 йилда 22 ёшида “Динамо”дан Россиянинг “Рубин” клуби сафига ўтган эди. Орадан 10 йил ўтиб, Россия Премьер-Лигаси, Озарбайжон, Эрон, Жанубий Корея чемпионатларида тўп суриб, шунингдек “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Навбаҳор” клубларида ҳам фаолият кўрсатди ва куни кеча “Динамо” клуби билан келишувга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
20/07/2019 16:45
Б. Насимовга ва клубига ОМАД.
Бу хабар хам бошка сайтларда уз тасдигини топса албатта ишонамиз.
&
Daler @FUTBOL13
20/07/2019 15:41
Bahodir Nasimovga omad samarqanda

Navbahorga yam liganerlani oblelamizamii bizam afrikaladn obkeylik senegaladan nma kami bor navbahorni bowqa jamoalardan
&
Ilxomjon
20/07/2019 16:23
Navbahorni bu yilgi legonerlari xozirgi kunda O'zbekiston chempionatida eng kuchligi va Navbahor legonerlar limitidan faqat Osiyo qitasidan o'yinchi qo'shib olishi mumkin xolos

Минбар

Барча блоглар