Дилшод Рўзметов жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди (видео)
Ads

Кеча Екатеринбургда ўтаётган жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

-81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Рўзметов ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳс сўнггида ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Рўзметов терма жамоамиз ҳисобига дастлабки кумуш медални қўшиб қўйди. 

Қуйида ушбу жангни яна бир бор томоша қилишингиз мумкин: