Дибала Бэйлнинг йўлини танлади

“Ювентус” раҳбарияти бош мураббий Андреа Пирло келаси мавсум ишонч билдиришни истамаётган Пауло Дибалани ёзда сотиб юборишга қарор қилган эди. Аргентиналик футболчи бир йилдан бери янги шартнома бўйича музокара олиб бормоқда ва клуб у талаб қилаётган йилига 15 миллион евролик маошни беришга кўнмаяпти.

Жорий мавсумда эса Дибала кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Шунга қарамай, Дибала “Реал”да Гарет Бэйл қўллаган усулни танлади. Яъни, клубдан кетмасдан, захирада бахти очилишини кутиб ўтиришни маъқул кўрмоқда.

“Ювентус” ўтган йили ёзда Дибалага 10 миллион евро маошли битим таклиф қилган эди. Бироқ, футболчи уни қабул қилмади ва клуб етти ойдан бери ўз позициясини ўзгартирмади.

Криштиану Роналду келгунга қадар “Ювентус”нинг асосий юлдузи бўлган Пауло Дибала бу мавсумда атиги 11 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол урди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар