Ди Мария яна Роналду билан бирга ўйнамоқчи

ПСЖ вингери Анхель Ди Мария ёзда жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар тарқатмоқда.

32 ёшли аргентиналик футболчи парижликлар билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи эмас. Гап шундаки, Ди Мария "Ювентус"га ўтиб, яна Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнамоқчи. Улар ўз вақтида “Реал”да бирга тўп сурган.

Ди Мария жорий мавсум “Реал” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)