Денис Шаповалов Австралия билан хайрлашди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида эркаклар ўртасида бошланаган "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг илк босқичи қизғин ўтмоқда.

Унда канадалик Денис Шаповалов ва венгриялик Мартон Фучович ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Денис кутилмаганда 3:6, 7:6, 1:6, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди "Australian Open" турнирининг иккинчи даврасида М.Фучович италиялик Янник Синнер ёки австралиялик Макс Пёрселл билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)