Денис Истоминнинг финал учрашуви вақти аниқ бўлди
АҚШнинг Колумбус шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича "Челленжер" турнирида Денис Истомин финал босқичига чиқди.
 
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ярим финал учрашувида австриялик Юрий Родионовни 6:3, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.
 
Шу тариқа Д.Истомин бош соврин учун  ўтадиган ўйинда америкалик Жеффри Жон Волфга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)