Денис Истомин тунда кортга чиқади
АҚШда теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин учинчи даврадаги ўйинини бироздан сўнг ўтказади.
 
Яккалик баҳсларини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган Денис ушбу босқичда молдовалик Александр Козбиновни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
 
Шу тариқа, мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси 1/8 финал босқичида бразилиялик Гильерме Клезарга қарши ўйин ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:05 дан сўнг бошланади. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)