Денис Истомин тўхташни истамаяпти
АҚШда теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Мусобақанинг яккалик баҳслари чорак финалида Д.Истомин австралиялик Александр Вукичга қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Энди Ўзбекистоннинг энг кучли теннисчиси бўлган Денис сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига чиқиш учун австриялик Юрий Родионов билан рақобатлашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)