Денис Истомин чорак финалда
АҚШда теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада ҳамюртимиз Денис Истомин чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Мусобақанинг яккалик баҳсларинининг 1/8 финал босқичида бразилиялик Гильерме Клезарни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа, чорак финалга чиққан мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Д.Истомин ярим финалга чиқиш учун австралиялик Александр Вукичга қарши кортга чиқади.  
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)