Дембеле Англияга кетади

“Лион” ҳужумчиси Мусса Дембеле янги йилни янги чемпионатда бошлашга яқин турибди.

24 ёшли футболчига Англия премьер-лигасидан “Вест Хэм” ва Шотландия гранди “Селтик” жиддий даъвогар бўляпти.  Ҳар икки жамоа қишки трансферлар даврида франциялик футболчининг  олиб келинишига эришмоқчи.

Айниқса, “Вест Хэм” бу трансферга катта эътибор қаратмоқда. Инглизлар яқин ҳафталар ичида “Лион”ни ҳужумчини қўйиб юборишга кўндирадиган таклиф тайёрлашни режалаштирган.

“Бавария” қайсар Собослаини фикрини ўзгартиришга мажбур қилади

“Ливерпуль” қиммат ҳужумчи оладиган бўлди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)