Де Росси
Ads

Мавсумлар оралиғида "Бока Хуниорс" билан шартнома имзолаган италиялик ярим ҳимоячи Даниэле де Росси Аргентина кубоги доирасидан ўрин олган "Альмагро" клубига қарши ўйинда ўз дебютини ўтказди.

Эътиборлиси, 36 ёшли футболчи ўзининг илк учрашувидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Афсуски, де Россининг голи “Бока”га ёрдам бермади. Унинг жамоаси пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.