Даврон Файзиев:

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши муҳим ўйинлар ўтказади.

Ўзбекистон МТЖда муаммолар борлиги учун Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан шундай йўл тутилди – Даврон Файзиев

Суперлигада чемпион номи аллақачон маълум бўлган. Ҳўш, бу ҳолат Ўзбекистон миллий терма жамоасига қандай таъсир қилади? Шу савол билан “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевга юзландик.

2681572795599

- Чемпион номи эрта маълум бўлишининг озгина минуслари бор. Чунки футболчиларда мотивациясиз руҳият пайдо бўлиши мумкин. Бунинг устига “Пахтакор” кубокни ҳам ютди. “Шерлар” бугунги кунда терма жамоанинг ўзаги. Футболчилар озгина бўшашиш кайфиятида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам балки Вадим Абрамов уларни тезроқ терма жамоа муҳитига олиб кириб, “Пахтакор”даги байрамона муҳитдан тортиб олиб, бу ерда ишлар кўп деган маънода йиғинни эртароқ бошлагандир, деб тахмин қилиш мумкин, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
22/11/2019 07:40
Бундай булмаслиги учун "Пахтакор"кучсизлантириш кекрак эмаску, балки бошкалар хам шундай уйнасин. Ахир "Пахтакор" чемпионликни гирромлик билан эгалламадику. Уйинчиларига бундай эътироз килманг. Йигитлар МТЖда хам тузук уйнаяптилар.
Низомтой Эргашев
08/11/2019 21:25
Рухий томондан хам яхши тайёорлаяпти Абрамов