Даврон Файзиев: Мақсадимиз иккала ўйинни ютиб, биринчи ўринни олиш

Бироз аввал ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Туркманистон Ливан терма жамоасини мағлуб этди. Шу тариқа, қўшниларимиз Ливанга мудатидан аввал кейинги босқичга чиқиш имконини бермади. Таниқли журналист Даврон Файзиев ушбу ўйин ҳақида фикр билдирди. 

"Туркманистон терма жамоасига қойил. “Н” гуруҳида Ливан терма жамоаси ғалаба қозонганда тўғридан-тўғри кейинги босқич йўлланмасини нақд қиларди. Охирги турда эса Корея билан мотивациясиз тушиб, Кореянинг иккинчи ўринлар орасида очколарини ошириб олишга имкон бериши мумкин эди. Бироқ Туркманистон бунга йўл қўймай, дараматик учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳа, ҳозирча иккинчи ўринлар орасида Ливан Ўзбекистондан тепароқда, бироқ бизда ўтиб кетиш имкони яхши. Бундан ташқари бизнинг мақсадимиз иккала ўйинни ютиб, биринчи ўринни олиш. Аммо бутун вазиятни кузатиб, билиб бориш ҳам зарар қилмайди. Ўйинлар сони камроқ жамоалар ҳам очко йиғиш эҳтимоли бор.

Шунингдек, иккинчи ўриндаги жамоалар орасида голлар сони ҳам роль ўйнашини эътироф этиш керак", - дея ёзиб қолдирган Файзиев "Телеграм" каналида.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинини 11 июнь куни Яман термасига қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
09/06/2021 23:40
Бизни уйинчиларда хохиш булса Саудияни камида 2-0 га юта оламиз, Абрамов тугри составна куйса булди!
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 15:48
Худо хохласа Саудияни хам, ютамиз!

Минбар

Барча блоглар