Даврон Файзиев: Мана бу бошқа гап. UFC топ даражадаги жанг устида иш бошлади

UFC катта жанг устида иш бошлагани тасдиқланди. Ушбу воқеликка шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрини билдирди.  

- Мана бу бошқа гап. UFC Конор Макгрегор - Дастин Порье жанги устида иш бошлади. Бу албатта топ даража. UFC президенти Дэна Уайт жангчиларга таклиф юборганини тасдиқлади:

“Биз Дастин ва Конорга ушбу жанг бўйича сўров юбордик. Таклиф бердик. Жавоб кутяпмиз”.

Промоушн бу икки атлет билан можарога киришганди, аммо бу сафар ҳам Дэна оптимал вариант топди. Улар аввал енгилроқ тоифада жанг қилганда Конор ғалаба қозонган. Бироқ ундан кейин Порьеда ўсиш, Макгрегорда эса пасайиш кузатилган. Шу сабабли имкониятларни тенг баҳолайман.

photo_2020-09-30_20-04-35

Дарвоқе, Дастин дарҳол реакция билдирди ва “мен қабул қилдим” деб ёзди. Охирги сўз Конордан, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)