Даврон Файзиев: Бу йирик йигитлар жангида бомбалар учиши аниқ

  • 19 январь, 14:30
  • 0
  • MMA

Биласиз, 22 январь куни UFC 270 мусобқаси бўлиб ўтади. Унда энг енгил ва оғир вазнда чемпионлик жанглари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шарҳловчи Даврон Файзиев ушбу оқшомдаги асосий жанглар ҳақида фикр билдирди.

"Жанглар ҳафтаси авжида. UFC 270. Иккита чемпионлик жанг. Энг енгил ва энг оғир вазнларда. 

Брендон Морено ва Дейвесон Фигередо ўртасидаги иккала тўқнашув йил жанги бўлишга даъвогарлик қилган. Трилогия ҳам муросасиз кечиши аниқ.  

Френсис Нганну ва Сирил Ган ўз вақтида битта залда шуғулланишган. Спарингларда Ган анча қийнаб қўярди деган гаплар ҳам бор. Нганну билан аввал ишлаган мураббий ҳозир Сирил билан ишламоқда. Бу йирик йигитлар жангида бомбалар учиши аниқ", - дея ёзиб қолдирди Файзиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!