Давид Гоффин яна ютқазиб қўйди

Бельгиялик теннисчи Давид Гоффин Антверпен шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасида франциялик Уго Умбер билан рақобатлашди.

Давид мазкур босқичда рақибига қарши ўтган ўйинда Угога 3:6, 1:6 ҳисобида кутилмаганда имкониятни бой бериб қолди.

Шу тариқа, "European Open"нинг чорак финалига чиққан Умбер энди аргентиналик Гвидо Пелья билан ўзаро тўқнаш келади.