Давид Гоффин 57 дақиқада ғалаба қозонди
Ads

Бельгиялик теннисчи Давид Гоффин "Мастерс" турнирининг илк босқичидаги тўсиқдан бор-йўғи 57 дақиқада муваффақиятли ўтиб олди.

Шанхай шаҳрида ўтказилган ушбу учрашувда Давид франциялик Ришар Гаске билан рақобатлашиб, якунда 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Rolex Shanghai Masters" мусобақасининг иккинчи босқичичда Гоффин қозоғистонлик Михаил Кукушкин билан куч синашадиган бўлди.