Дастин Порье: Конорга раҳмат

Хабарингиз бор, 24 январь санасида "UFC 257" турнири бўлиб ўтади. Ушбу кечанинг марказий беллашувида Конор МакГрегор Дастин Порьега қарши жанг олиб боради. Муҳим тўқнашув аввалидан америкалик спортчи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Конор менинг хайрия фондимга катта ёрдам берди. Бунинг учун унга катта раҳмат. 

Жанг титул учун кечади. Демакки, у энг юқори даражада бўлиб ўтиши аниқ. Бошқачасини кутиш имконсиз. Айнан шунинг учун, Абу-Дабига келдим. Ўйлайманки, у билан жангимиз чемпионлик учун ҳақиқий курашга айланади. 

Биринчи тўқнашувдан кейин, 6 йил ўтди. Мен жуда кўп тарафдан ўзгаришга эришдим. Одамларнинг ўша жанг ҳақида айтадиган гаплари менга қизиқ эмас", - деди Порье. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар