Дастин Порье-Чарльз Оливейра жангида кимнинг имконияти юқори? Ўзбекистонлик ММА олами вакиллари жавоб берди

12 декабрь куни UFC промоушени яна бир шов-шувли жанг кечасини ташкил этади. Яъни, “UFC 269” турнирини барча ММА ихлосмандлари орзиқиб кутмоқда десак, муболаға бўлмайди. Чунки, ушбу оқшомнинг марказий жангида енгил вазн (70.3 кг) тоифаси чемпиони Чарльз Оливейра ушбу дивизионнинг том маънодаги етакчиси Дастин Порьега қарши жангда ўз титулини ҳимоя қилади.

Биз анъанага содиқ қолган ҳолда, ушбу қарама-қаршилик борасида юртимиз ММА олами вакилларининг фикрига қулоқ тутдик.

Абу Бакр Сиддиқ (Бакир вечный) – ринг анонсери

- 12 декабрь куни ММА мухлисларини шиддатли ўтиши кутилаётган жанг кутмоқда десам, хато бўлмаса керак. Чемпионлик жанглари, ҳар доим қизиқ ва шиддатли бўлади. Оливейра шунчаки чемпионликни бериб қўймаса керак. Дастин эса бор кучини, камарни олиб қўйишга сарф қилади, биз супер тўқнашувни гувоҳига айланамиз. Дастинда қўл зарбалари жуда яхши, у кучини 3-4 раундлар мобайнида тенг тақсимлай олади. Қолаверса, у анчагина чидамли ҳисобланади.

Оливейра – UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони! Жуда ноқулай рақиб, “партер”и ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Жуда ақлли жангчи, деб ҳисоблайман.

 Оливейра “партер”даги ҳаракатлари эвазига ғалабага эришиши мумкин. Лекин бу ММА! Имкониятлар 50/50... Шахсан мен Дастин ютишини ва ундан кейин реванш бўлишини истар эдим.

веч

Фаррух Мадаминов – мураббий

- Очиғи, ушбу жангда Оливейрага мухлислик қиламан. Чунки унинг жанг олиб бориши ёқади. Жиу-житсуси жуда кучли ва қўл зарбалари ҳам ажойиб кўриниш олган. У рақиб таклиф қилган услубда жанг қилаверади. Умуман олганда, у “стойка”да ҳам Дастиндан қолишмайди, деган фикрдаман. Хуллас, Оливейра ушбу жангда ғалаба қозонади.

фаррух_1

Мансур Тўғизбоев – мураббий, рефери

- Бу жанг жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Сабаби, икки кучли жангчи ўзаро октагонга кўтарилади. Бироқ, бу жангда Дастин Порье яққол устунлик қилади, деб айта оламан ва у муддатидан аввал ғалаба қозонади. “Стойка”да Порье умуман имкон бермайди. Жанг уч раундга бормайди, деган фикрдаман.

мангуст

Баҳодир Тиллабоев – ММА жангчиси, мураббий

- Кўпчилик Дастин Порьени имкониятини юқори баҳоламоқда. Бироқ, мен бу тўқнашувда Чарльз Оливейранинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Ишонч билан айта оламанки, бразилиялик жангчи ушбу баҳсда ғалаба қозонади.

баходир_1

Дадахон Ҳасанов – ММА жангчиси, рефери

- Тўғриси, бу дивизионда Дастин Порьени мағлуб этиш жуда қийин. Биргина Махачев бу ишни юқори даражада шаклланган кураши эвазига амалга ошириши мумкин. Бироқ қолганлари асосан “стойка”да жанг олиб боради ва бу Порьени мағлуб этиш учун етарли бўлмайди. Чунки у "стойка"да ҳар қандай рақибга "дарс" беради.

Оливейра ҳам ажойиб жангчи, лекин унинг жиу-житсудаги салоҳияти ҳам Дастинни ютишга етарли бўлмайди. Имкониятларни 80/20 деган бўлардим.

дадахон

Нозимжон Тўйчиев – Ўзбекистон ММА ассоциациясининг Андижон вилояти бўлими мутасаддиси

- Ҳар иккиси жуда кучли жангчилар эканлиги барчага маълум. Олдиндан кимнинг ғалаба қозонишини айтишнинг имкони йўқ. Бироқ, имкониятлар борасида тўхталсак, Порьеда “стойка” да беназир жанг олиб бориши эвазига ғалаба қозониш фоизи юқорироқ. Қолаверса, у Конор МакГрегор, Ҳабиб Нурмагомедов, Жастин Гэтжи каби етакчилар билан жанг олиб бориб, биргина Ҳабибга имкониятни бой берган. Конор билан ҳисоб эса барча яхши билади, 2:1 кўриниш олган.

Демоқчиманки, у жиддий жангларни кўп ўтказган. Оливейрада эса бундай жанглар Фергюсон ва Чендлерга қарши бўлган, деб айта оламиз. Бир сўз билан айтганда Порьеда ғалаба қозониш имконияти юқори. Бироқ, барчаси октагонда ҳал бўлади.

нозим ака_1

Ҳумоюн Тўхтамуродов – ММА жангчиси

- Чарльз Оливейра UFC дан ҳайдалганидан кейин, вазн тоифасини ўзгартириб, ажойиб “камбэк” қилган. У ушбу дивизионда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Ҳар жабҳада ўсишга эришган. Ҳеч қачон ютқазган жангчини “синди”, деб бўлмаслигига ва у даҳшатли тарзда қайтиши мумкинлигини айнан, Оливейра исботлаб берган. Дастин Порье “стойка”да яхши ва Ҳабибдан кейин “партер”ини ҳам ривожлантирган. Аммо, ўйлайманки, бу жангда Оливейранинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ. Лекин барчасини октагон ҳал қилади. Барчаси Яратганнинг изми билан бўлади!

бек_5

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Mustafa Sayfullayev
09/12/2021 20:23
anonserdan boshqasini tanimasakanman biron bir mashuroladan sorasela bolarmidi

×