Даниил Медведевнинг кучи етмади
Франция пойтахти Париж шаҳрида “Мастерс” туркумига кирувчи мусобақада россиялик Даниил Медведев илк учрашувида ўз иштирокини якунлади.
 
Рус теннисчиси турнирнинг иккинчи даврасида франциялик Жереми Шардига қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 2:6, 4:6 имкониятни бой бериб қўйди.
 
Энди Жереми "Rolex Paris Masters" турнирининг учинчи босқичида чилилик Кристиан Гарин ҳамда америкалик Жон Иснер ўртасидаги учрашув ғолиби билан рақобатлашади. 

Минбар

Барча блоглар