Даниил Медведевга омад етишмади
Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг тўртинчи давра баҳслари давом этмоқда.
 
Унда россиялик теннисчи Даниил Медведев швейцариялик Стэн Вавринкага кутилмаганда 2:6, 6:2, 6:4, 6:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Энди Стэннинг "Australian Open"нинг чорак финалида россиялик Андрей Рублёв ёки германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)