Даниил Медведев яна каромат кўрсатди
Ads

Сўнгги ойларда теннис мусобақаларида кутилмаган натижалар қайд этаётган россиялик теннисчи Даниил Медведев Шанхай шаҳрида кортга чиқди.

У турнирнинг иккинчи учрашувини британиялик Кэмерон Норрига қарши ўтказиб, якунда 6:3, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа "Rolex Shanghai Masters"нинг навбатдаги босқичига чиққан Медведев, энди канадалик Вашек Поспишилни синовдан ўтказади.