Даниил Медведев Шанхайда миллионерга айланди
Хитойнинг Шанхай шаҳрида "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақада россиялик теннисчи Даниил Медведев бош совринни қўлга киритди.
 
Даниил турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи учрашувида германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқди ва рақибини 6:4, 6:1 ҳисобида таслим этди.
 
Шу тариқа Даниил Медведев бош соврин билан бирга 1.374.995 АҚШ доллар пул мукофоти ҳамда 1000 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Минбар

Барча блоглар