Даниил Медведев курашни давом эттиради

Россиялик теннисчи Даниил Медведев Шанхай шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Мастерс" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг учинчи даврасида Даниил канададик Вашек Поспишилга қарши кортга чиқди.

Кескин ва муросасиз ўйинда рус теннисчиси 7:6, 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, якунда "Rolex Shanghai Masters"нинг 1/4 финалида италиялик Фабио Фоньини билан куч синашадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар