Даниил Медведев АҚШда Стэн Вавринкани додини берди
Ads
Нью-Йорк шаҳрида эркаклар ўртасида “Катта дубулға” туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатида чорак финал учрашувлари давом этмоқда.
 
Унда россиялик теннисчи Даниил Медведев ва швейцариялик Стэн Вавринка ўзаро рақобатлашди. Тўрт сет давом этган ўйинда Даниил рақибини 7:6, 6:3, 3:6, 6:1 ҳисобида таслим қилди.
 
Энди Медведев "US Open" турнирининг ярим финалида швейцариялик Рожер Федерер, ёки болгариялик Григор Димитров билан куч синашади.