Даниэль Роман Муроджон Аҳмадалиев билан жангдан қочмаганлигини билдирди
Ads

Профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) 2019 йил сўнгига қадар бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиқиши мумкин. Мазкур вазннинг WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Даниэл Роман (27-2-1, 10 КО) тез орада жароҳатидан фориғ бўлиб машғулотларга киришиши маълум қилинган. Унга кўра, Роман жангдан қочиш баҳонасида бу жароҳатни ўйлаб топмаган. Даниэлнинг промоутерлари 2019 йилнинг охирига қадар мазкур жангни ташкиллаштиришларига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз: WBA Даниэль Романга Муроджон Аҳмадалиевга қарши жаҳон чемпионлик камарининг мажбурий ҳимояси бўйича шарт қўйганди. Жанг ўтказиш борасидаги курашда “Мир бокса” ғолиб чиққан ва жанг 13 сентябрь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо тўқнашувга 10 кун қолганида Роман ўнг елкасидан жароҳат олганини айтиб жангга чиқа олмаслигини билдирган.