Дана Уайт Тайсон Фьюрининг UFC даги жангини ўтказишга тайёр

UFC президенти Дана Уайт бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри иштирокидаги жангни ташкил этишга тайёр

“Тайсон Фьюри жангларини тўғри ташкил қилади. Шунинг учун у тарихда қоладиган тўқнашувларни ўтказиши мумкин. Оғир вазн тоифасида  кучли тўртлик боксчилар қаторида. Бироқ, нима учун унга ММA керак? У калтак ейишни хоҳлайдими?

Бироқ, ҳар қандай нарса бўлиши мумкин. Aгар у хоҳласа, UFC да  у билан жанг қилишга тайёр бўлган жангчиларим бор. Aммо мен унинг қарорини тушунмаяпман”-дея Дана Уайтнинг сўзларидан  TMZ иқтибос келтирмоқда.

Минбар

Барча блоглар