Дана Уайт ҳам Хабиб ва Тони жангини ўз вақтида ўтишига ишонмаяпти

UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Турнир 18 апрель куни бўлиб ўтадими? Aгар менга бу саволни ўн кун олдин беришса, мен албатта аниқ жавоб берардим. Aммо ҳозир кўп нарсани билмайман.

Бир ўйлаб кўринг, Лас-Вегас 30 кун давомида барча казиноларни ёпиб қўйди. Ҳаётимда бундай бўлишини ўз кўзим билан кўришимга ишонмасдим.

Бироқ Хабиб ва Тони жанги бўлиб ўтади. Биз буни амалга оширамиз. Ҳозир вазиятга қараб ҳаракат қиламан. Жанг 18 апрель куни бўлиб ўтиши борасида аниқ жавобим йўқ ”, -деди Уайт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)