Coca Cola Суперлига вакиллари Ig G ва PZR тестларини топширади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, COVID-19 пандемияси даврида футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар соғлиғи ҳолатини назорат қилиш учун малакали шифокорлардан иборат Комиссия ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Комиссия аъзолари Cоcа Cоlа Суперлига клублари шифокорлари билан онлайн видеомулоқот ўтказиб, карантинда давридаги барча зарур тадбирларни батафсил тушунтирди. Бунда футбол учрашувларини ташкил этиш бўйича ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган махсус Регламентга тўла риоя этиш бирламчи вазифа ҳисобланади.

Комиссия қарорига кўра, чемпионат ва машғулотлар тўлақонли давом эттирилиши учун клублар томонидан қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланди:

Ig G’ни аниқлаш бўйича тест топширган клублар:

1) Комиссиясига ўша тест жавобларини тақдим этади;

2) Тест натижаси мусбат чиққан футболчилар Тошкентда марказлаштирилган функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ўтади;

3) Ig G натижаси манфий чиққан футболчилар ва клубнинг бошқа вакиллари қўшимча PZR тестини топширади.

Ig G’ни аниқлаш бўйича тест топширмаган клублар:

1) Жамоанинг марказлаштирилган ўйинларга ташриф буюрадиган футболчи, мураббий ҳамда ходимларини Ig G’ни аниқлаш бўйича тестдан ўтказади;

2) Тест натижалари мусбат чиққан футболчилар Тошкентда функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ўтади;

3) Ig G натижаси манфий чиққан қолган барча вакиллар қўшимча PZR тестини топширишади.

 

ЎзПФЛ Комиссияси ҳар бир футболчининг ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг кейинги ҳаракатларини белгилаб беради. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)