Coca Cola Суперлига. Ҳисобланмаган гол, қизил карточка, автогол -

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган охирги учрашув ҳам ўз якунига етди. Унда "Сурхон" ҳамда "Навбаҳор" клублари ўзаро беллашди.

Дастлаб, ўйиннинг 60-дақиқаси ўтиб бораётганда воҳаликлар футболчиси Шерзод Каримов ўзининг айланма зарбаси билан бурчак тўпидан дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, жамоадоши Асрор Ғофуров ўз автоголи билан клубига панд бериб қўйди.

Ушбу натижадан кейин водийликлар турнир жадвалида 5-ўринда, "Сурхон" вакиллари эса 11-поғонада бормоқда.

Surkhon-2011

    Суперлига 10-тур

    19/08/2020, 18:00

    1
    :
    1
    Тугади

    Навбаҳор

        45'
        90'

          • 90'

            Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

          • 90+'

            Хожиакбаровнинг олисдан берган зарбаси хавфли ва шу билан бирга ноаниқ бўлди.

          • 90+'

            "Сурхон" ҳозир ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Тўп Касьянгача ўтмади. 

          • 90+'

            Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

          • 88'

            Нуриддин Ҳасанов Шавкат Саломовни алмаштирди.

          • 86'

            Футболчилар бироз келиша олмаяпти. Зокир Қодиров эса уларни тинчланишга чақирмоқда.

          • 84'

            Шерзод Каримов ўрнига Сардор Сулаймонов майдонга тушди.

          • 83'

            Каримов Ғофуровга тўпни қолдирди. Зарба эса ноаниқ бўлди.

          • 81'

            Зокир Қодиров бу гал Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатди.

          • 79'

            Исломбек Исоқжоновга бояги вазият учун қизил карточка кўрсатилди. Бундан ташқари у ҳакам билан кўпроқ тортишиб олди.

          • 77'

            "Сурхо" футболчиси юзини ушлаб ётибди. Ҳакам вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқда. Шифокорлар майдонга тушиб келди. 

          • 75'

            Касьян огоҳлантирилди.

          • 73'

            Воҳаликлар яхши вазиятдан жарима тўпини амалга оширди. Аммо Каримов уни ноаниқ амалга ошириб, тўпнинг йўқотилишига сабабчи бўлди.

          • 70'

            Жамоаларга салқинланиб олиш учун танаффус берилмоқда.

          • 69'

            "Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

          • 64'

            ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Асрор Ғофуров ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Умуман кутилмаган вазият. Жуда тушунарсиз ҳаракат.

          • 63'

            Аббос Ғуломов қанотда тўпни қабул қилиб олиб, марказ томон ҳаракатланди. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

          • 60'

            ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шерзод Каримов бурчак тўпидан тўғри дарвозани нишонга олди. Ўткир Юсупов эса бу тўпни қайтаришга ожиз эди.

          • 59'

            Ҳар икки жамоа ҳимоячиларига 60 дақиқа ҳисобидан олқишларни аямасак ҳам бўлади.

          • 57'

            "СУУРХОООООНННН"!!! Очиқ дарвозани ишғол қила олмади Шерзод Каримов. Дарвоза чизиғи устидан Даврон Ҳошимов тўпни қайтариб қолди.

          • 55'

            "Навбаҳор"га ғалаба керак. Шу сабабдан улар олдинга ташланишга мажбур.

          • 51'

            Акбар Тўраев тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Аббос Ғуломовнинг зарбасини дарвозани қўриқлаётган ҳимоячилар қайтариб юборди.

          • 50'

            "Сурхон" футболчиси якуний зарбани бера олмади. Ажойиб вазият қўлдан бой берилди.

          • 49'

            Шерзод Каримов рақибини алдаб ўта олмади. Акс ҳолда, вазият кескинлашиб кетган бўларди.

          • 48'

            "Навбаҳор" яна таймни фаол бошлади.

          • 46'

            Иккинчи тайм бошланди!

          • 45'

            Танаффус!

          • 45+'

            Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

          • 44'

            Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Лекин барибир у ноаниқ бўлди.

          • 40'

            Хусниддин Ғофуров жарима майдонида тўпни қабул қилиб, зарба берди. Яхши ўйланганига қарамай, тўп ноаниқ кетди.

          • 37'

            Турғунбоев жарима зарбасидан хавфли зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи тарафдан тегди.

          • 36'

            Азиз Турғунбоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

          • 34'

            "Сурхон"нинг ҳужуми Саломовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан якунланди. Тўп дарвоза устунига бориб тегди.

          • 32'

            "Навбаҳор" бироз чарчаган кўринади. Ўйинда темп бироз тушди. Табиийки, бу каби ҳароратда 45 дақиқа катта босим уюштириб бўлмайди.

          • 28'

            "Сурхон" ваниҳоят "Навбаҳор" дарвозаси олдида пайдо бўлди.

          • 27'

            Бурчакдан Азиз Турғунбоев тўпни жарима майдонига узатди. Дарвозага берилган зарба тўсин устидан ўтиб кетди.

          • 24'

            Ҳакам футболчиларга чанқоқларини босиб олиш учун кичик танаффус тақдим этди. Дарҳақиқат, бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати анча иссиқ.

          • 21'

            "Сурхон" футболчилари уюштираётган ҳужумлар майдон марказидан ўтиши қийин кечмоқда.

          • 18'

            "Лочинлар" яна бир стандардни амалга оширди. Бироқ, Акбар Тўраев тўпга биринчи чиқиб, уни муштлари билан уриб юборди.

          • 17'

            Майдон марказида Забиҳиллога қарши хавфли ўйнаган Жаҳонгир Меҳмонов сариқ карточка билан жазоланди.

          • 15'

            Акбар Тўраевга кичик тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида.

          • 14'

            Боловнинг узатмасидан сўнг Забиҳилло яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо дарвозабон тўпга биринчи бўлиб чиқди. 

          • 12'

            Азим Аҳмедов бурчакдан узатилган тўпни дарвоза устуни томон йўллади. Ажойиб зарба.

          • 11'

            Ҳошимов қанотда фаоллик ўрсатди. Аммо унинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

          • 10'

            Ушбу фолда айбдор ҳисобланган Болов огоҳлантирилди.

          • 9'

            Икки рақиб футболчилари тўқнашиб кетди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. 

          • 7'

            Шавкат Саломов "Сурхон"нинг яхши ҳужумини барбод қилди. У зарба бериши мумкин бўлган жойда тўпни ўзи билан кўпроқ ушлаб қолди. Пас эса ноаниқ чиқди.

          • 6'

            ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! "Навбаҳор" ҳисобни очди... Йўқ, ёрдамчи ҳакам офсайд борлигини кўрсатмоқда.

          • 4'

            Бурчакдан узатилган тўпга Ўринбоев бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ. 

          • 3'

            "Навбаҳор" устунликни ўз қўлига олди. Олисроқ масофадан бўлса-да стандард амалга оширилди. Ҳимоячилар яна ўз ўрнида ишончли ўйнади.

          • 2'

            Наманганликлар бурчак зарбасидан  тўпни узатди. Ҳимоячилар яна тўпни узоқлаштиришга эришди.

          • 1'

            Дастлабки ҳужум "Навбаҳор"да. Аммо ҳимоячи тўпга биринчи етиб келиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

          • 1'

            Ўйин бошланди!

          • 0'

            Жамоа сардорлари тўпни ким ўйинга киритиб беришини ҳал қилишмоқда.

          • 0'

            Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига мадҳияси майдон узра жаранг сочяпти.

          • 0'

            Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари. Бугун 10-турнинг сўнгги учрашуви ўтказилади.

          Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

          Фикрлар

          Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
          Djamoliddin Kamolovich
          20/08/2020 15:19
          Сурхон узигагол уриб очко юукотди денг