Coca Cola Суперлига. 8-турнинг икки ўйини Тошкентга кўчирилди

6 июль куни Coca Cola Суперлигасида 8-тур учрашувлари старт олади. Тақвим бўйича ушбу тур доирасидаги “Сурхон” – “Локомотив” ўйини Термизда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, ҳозирда Термиз шаҳри Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича ажратилган ҳудудлар тоифасига кўра “қизил”, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудга киргани учун, учрашув икки томоннинг розилигига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи даврадаги баҳсига эса “Сурхон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Шунингдек, мазкур турдан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” беллашуви ҳам айнан ушбу сабаб туфайли Муборакда эмас, Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
03/07/2020 18:09
Тошкент узи карона вироси йукм
Расулжон Тоштемиров
03/07/2020 18:07
Лол коласанда ажабо Бухорони Машалда уйнасаю Машал Сохтакорда уйнаса кандай бахона топар эканаааа
Nurillo Yusupov
03/07/2020 17:42
Nimaga bunchalik xafa boolasilar. Yaxshiku karantinda safarda bolsa hozir muhlislarsiz bolsa oyin. Qaydanga javob oyini karantindan keyin uyda boladi. Bemalol stadionga tushib kirasizlar. Manga qolsa Navbahor 1-davrani safarda oynasa faqat. Keyin 2-davrani uyda oynasa faqat. Ham muhlislar biladi, ham kereli paytda uyda oynaydi.
Кахрамонжон Сафаров
03/07/2020 15:31
Нима килиб булса хам шу пахтакор ва локомотивни куллайверинглар кейинрокга хам бахона тайёр булса керак эх тошкентликлар уйинларни зурини уйлаб топасизлар
Ibrohim Kuziev
04/07/2020 10:02
Bohona bu
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/07/2020 14:58
Muborakka bulmasa Buhoro klubi ham. uynamaslegi kerakki. Buhoro uynayaptiki.