Чусовитина таваллуд кунида кумуш медаль билан тақдирланди
Ads

Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Жанубий Кореянинг Чежу шаҳри мезбонлигидаги Korea Cup мусобақасида иштирок этди. Қувонарлиси, мусобақа Чусовитина учун муваффақиятли якунланди.

Таяниб сакраш йўналишида иштирок этган Оксана 14.550 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу эса якунда ҳамюртимизга кумуш медални тақдим этди. Ғолиблик мусобақа мезбони Ё Сонг Жонгга насиб этган бўлса, мексикалик Алекса Марено шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Спорт гимнастикаси. Korea Cup.
Таяниб сакраш, аёллар.
1. Ё Сонг Жонг (Жанубий Корея) – 14.817
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.550
3. Алекса Марено (Мексика) – 14.367

Манба: МОҚ

Минбар

Барча блоглар