Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида совриндор бўлди
Ads

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубонинг навбатдаги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Бугун регламентга белгиланганидек, аёллар ўртасида таяниб сакраш бўйича финал босқичи бўлиб ўтди.

Энг кучли 8 нафар спортчи орасида баҳс олиб борган вакиламиз Оксана Чусовитина жорий турнирдан ҳам медаль билан қайтадиган бўлди. Спортчимизнинг ижросини ҳакамлар ҳайъати 14,450 балл билан баҳолашди, дея хабар бермоқда МОҚ.

Финалчилар орасида фақатгина америкалик Жейд Кэри Чусовитинанинг натижасини яхшилай олди холос. Шу тариқа юртдошимиз мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритмоқда. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан мексикалик Алекса Морено жой олди.

Спорт гимнастикаси. Жаҳон кубоги.
Аёллар, таяниб сакраш
1. Жейд Кэри (АҚШ) – 14,766
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14,450
3. Алекса Морено (Мексика) – 14,249

Вакилимиз энди 20-23 март кунлари Дохада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон кубоги босқичига йўл олади. Янги регламентга кўра, айнан ушбу мусобақалар Токио-2020 Олимпаидаси квалификациясининг босқичлари ҳисобланади.

Минбар

Барча блоглар