Чиройли жанг ва кутилган ғалаба

Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнирда Олимпиада ҳамда жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам илк жангини ўтказди. У индонезиялик Сегуро Aлдолсга қарши рингга кўтарилди. Ушбу вазн тоифасида ҳам 6 та йўлланма ўйналмоқда. 

Жанг кутилганидек, ҳамюртимизнинг устунлигида ўтди ва у рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғалабага эришди. 

Энди у чорак финалда эронлик Омид Аҳмадисафага қарши жанг қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)