Чимаев мукофотланди

Лас-Вегасда бўлиб ўтган "UFC Fight Night 178" турнирида Хамзат Чимаев 17 сония ичида Жеральд Мершартни нокаутга учратиб, промоушенда кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди.

Бугунги ғалаба учун Чимаев 50 минг доллар миқдорида бонусга эга бўлди. У аввалги икки жангида ҳам қўшимча мукофот гонорарларини қўлга киритганди.

Ёш жангчидан ташқари, Маккензи Дерн, Рэнди Коста ва Дэймон Жексон ҳам бонусларга сазовор бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)