Чиили терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Чили терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Мамлакат футбол федерацияси расмий сайтининг хабар беришича, ушбу лавозимга Мартин Ласарте тайинланган.

Юқоридаги манбага кўра, 59 ёшли мутахассис билан “ЖЧ-2022” саралаш босқичи якунига қадар шартнома имзоланган. Агар Ласарте терма жамоани Қатардаги мундиалга олиб чиқа олса, томонлар ўртасидаги келишув автоматик тарзда узайтирилади.

Айтиш керакки, ушбу лавозимга Луи ван Гал ва Лучано Спалетти номзодлари ҳам бор эди. Аммо европалик мутахассисларга Чили футбол федерациясининг таклифи маъқул келмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар