Чемпионларни тайёрлаш (4-қисм)
Ads

Ана энди, Умар Хайём рубоийларидан бир "ҳовуч"ини оласиз-да ўта ривожланиб кетган ҳозирги замон футболининг бошига туширасиз! Натижа берадими? Шунақанги натижа беради-ки, бу етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган.

Ёш боланинг Онги "оппоқ қоғоз"га ўхшайди. Унга нима ёзсанг у шунга ишонади. Ҳозирги замон мактаби нимага асосланган? Мантиққа! Ниманинг зарари ҳисобига? Интуициянинг. Замонавий мактаб кўпинча яхши ният билан болаларни дунёни англашини фақат бир томонлама қилиб ривожлантиради.

"Ақл" дегани нима? Мантиқли фикрлаш қобилияти. Ёш болалар инстинктларига мантиқ, яъни тўғри фикрлаш, баъзи бир қоидаларга биноан маълумотларни умумлаштириш қобилияти қўшилади. Бу қобилият интуициянинг ўрнини эгаллаб олади. У интуицияни сиқиб чиқаради. Натижада унинг таъбий, "Худо берган" қобилиятлари ривожланмай қолиши мумкин. Демак, агар мантиқий фикрлаш жараёни интуициядан алоҳида ривожланса, у ҳолда ёш боланинг қобилияти фақат бир томонлама ривожланади.

Бир оёқ билан юриш мумкинми? Бир қанот билан учиш мумкинми?

Бола дунёга келгандан кейин олти ёшгача уни ураб турган атроф - оламни ўрганади. Айни шу ёшда унинг ҚАЛБига асосларнинг асоси қўйилади. Яъни, унинг ҚАЛБига футболга бўлган муҳаббат уйғотилади. Футболдан, "ўз муҳаббати"дан завқланиш, роҳатланиш, ҳузурланиш жараёнида у "экстаз" ҳолатига тушади. Экстаз - онгда ҳеч қандай фикрнинг бўлмаслиги, бунда фақат туйғу ва интилиш бўлади. Юксак ҳиссиёт!!! (Мен футбол нуқтаи назаридан ёндошаяпман).  Айни "экстаз" ҳолатида "маълумотлар"ни оқиб келиш жараёни бошланади. Инсон экстаз ҳолатида ички интилиш ва лаззатни ҳис қилади. Бу вақтда мияда лаззатланишдан бошқа ҳеч қандай фикр бўлмайди. Айни шу вақтда олтинчи сезги ишга тушади.  Айни шу "руҳий ҳолат"ни ёш болалар танаси мушак (мускул)лари хотирасига ёзиб қолади.  Мушаклар хотираси эса бир умрлик. Бу ҳолатни улар хотирасида сақлаб қолишади ва ҳеч қачон эсдан чиқаришмайди. Истеъдодлар мана шундай равишда шаклланади. Улар туғилишмайди, аксинча шаклланади. Демак, Пеле, Марадона ёки Лионель Мессининг иқтидори тасодиф эмас. Шунчаки уларнинг футболга бўлган муҳаббати бошқаларникига қараганда кучлироқ намоён бўлган, холос.

Демак, олтинчи сезгини фаоллаштиришнинг энг яхши усулларидан бири  футболдан лаззатланишнинг энг юқори ҳолатига етиб, миянинг лаззатланиш марказини фаоллаштиришимиз керак. Бунинг учун футболчилар футболдан, голдан завқланиш ва лаззатланишнинг энг юқори ҳолатига етишиши керак.

Нима учун истеъдодли дея эътироф этилган болалар кейинчалик футболда йўқолиб қолишади? Шунинг учун-ки,  улар ўзларига тегишли бўлган ҚАЛБни тўғри бошқариш учун ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

ҚАЛБни ва ҳиссиётларни бошқариш онгли тарзда назорат қилиниши керак. Чунки, маълум сабаблар туфайли футболчилардаги бу қобилиятлар ўзининг тўлиқ шаклланган вазифасини бажармай қўйиши мумкин.

Футболчилардаги хафагарчиликнинг, асабийликнинг, қўрқувнинг, ваҳиманинг, саросиманинг ухлаб ётган олтинчи сезгиси билан қандай алоқаси бор?

У ўта нозик, озодликни яхши кўради, тутқунликда кўпаймайди. Унга алоҳида ўзига хос маънавий иқлим зарур. Агар футболчининг қалбида озгина бўлса-да хафагарчилик, асабийлик, қўрқув ва ёвуз ниятлар бўлса, у яширинади, яъни ишламайди.

Футболчилар онгли тарзда ўз ҚАЛБини бошқаришни ўрганиши керак. ҚАЛБни кучайтиришни ўрганишлари керак. Бу нима учун муҳим?

Ғарб одами билан шарқ одами нимаси билан фарқланади?

Ирқи, миллати, терисининг ранги ва ташқи кўриниши билан. Бу танага тегишли бўлган фарқланишлардир. Яна бир фарқ бор, бу қалбга тегишли. Биз ўта таъсирчанлигимиз билан фарқланамиз.

Агар сиз ҒАРБдан ниманидир олиб, эҳтиётсизлик қилиб ШАРҚқа тиқиштирмоқчи бўлсангиз, сиз ШАРҚдан "тарсаки" еб қолишингиз мумкин. "ШАРҚ - нозик масала!" Шарқ одамлари ўта  таъсирчандирлар!

Бизнинг таъсирчанлигимиз нима билан асосланади?

Қуёш билан асосланади. Қуёш - бу ўзига хос алоҳида мавзу. Ўзингиз яхши биласиз, биз қуёшли ўлкада яшаймиз. Қуёшнинг нури таъсирида инсон организмида "D" витамини ҳосил бўлади.

"D" витамини - бу дармондори, "E" учун катализатор. "Е" витамини эса ўз навбатида жинсий қувватни ошириш учун катализатор бўлиб хизмат қилади. Бу эса бизнинг таъсирчанлигимизни ошириб юборади.

Таъсирчанлигимиз эса бизнинг менталитетимизни белгилаб беради.

Нима учун сайёрамиз экваторига яқин жойлашган мамлакатларда туғилиш кўпроқ, шимолий мамлакатларда бу кўрсатгич анча паст? Агар сиз шимол томонларда, айтайлик Сибирда олти ой яшаб кўрсангиз сизнинг интим (pardon!) ҳолатингиз бугунги даражангизда бўлмайди. Ҳоҳласангиз синаб кўришингиз мумкин, нақд докторликни ҳимоя қилиб оласиз.

Ёки яна ҳам қизиқроғи, агар сизни кимдир танқид қилса, бу сизга жуда оғир ботиши мумкин. Агар сиз билмасдан, мабодо ўз раҳбарингизни танқид қилиб қўйсангиз у сизни бор имкониятингиздан ҳам йўқ имкониятингиздан ҳам маҳрум қилиши мумкин. Фикримга қўшиласизми?

Таъсирчанлигимиз бизнинг кучли томонимизми ёки ожизлигимиз? Албатта, ожизлигимиз. Мана шу ожизлигимизни энг кучли сифатга, дурга, гавҳарга айлантиришимиз керак бўлади. Айнан таъсирчанлигимиздан муваффақият йўлида онгли тарзда тўғри фойдаланишни ўрганишимиз керак.

Футболчиларимиз ўз ҚАЛБини бошқаришдаги тартибсизликдан жуда катта муаммоларга дуч келишади.

Мана шунинг учун ҳам футболчиларимизга алоҳида ўзига хос бўлган ёндашувни талаб қилади.

МАҲОРАТ 10 ёшли футболчида ҳам, 30 ёшли футболчида ҳам мавжуд. Лекин бу МАҲОРАТ футболчининг ўзига бўлган ИШОНЧи шаклланган доирада ишлайди.

Футболчиларимизда қандай қилиб ўзига бўлган ишончни шакллантириш мумкин?

Футболчиларимизни қандай қилиб дунё даражасига чиқариш ва уларнинг муваффақиятини таъминлаш мумкин? Футболчининг савияси деганда биз нимани тушунамиз?

Футболчининг савияси, бу - унинг фикрлаш қобилияти, дунё футболидаги тутган ўрни ва келажакдаги ўз олдига қўйган орзу - мақсадлари билан белгиланади.

ИШОНЧнинг шаклланиши эса қонунга биноан содир бўлади. Бу ерда ҳеч қандай тасодифликка ўрин йўқ. ОНГ ва Ботиний онгнинг ишлаш принципида ҳам қонуният бор.

Бутун олам тартиб устига қурилган. Ҳамма нарса қонунга биноан содир бўлади. Шу жумладан, ҳар бир инсонда бирор бир фикр ёки ғояга нисбатан ишончнинг шаклланиши ҳам қонунга биноан юз беради. Сиз бирор бир фикр ёки ғояга нисбатан ишончни шакллантириш учун масъул эмассиз. Сиз бирор бир фикр ёки ғояни танлаш учунгина масъулдирсиз.

Ботиний онгнинг вазифаларидан бири - Онгга тушган ҳар қандай фикрни ишонч билан ўрайди. Яъни МАРВАРИД қонунига амал қилади.