Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ким қанча пул ишлади?

29 май куни "Драгау" стадионида клублар ўртасидаги Европанинг асосий кубоги - УЕФА Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди. Унда 13 йил ичида учинчи марта инглиз жамоалари мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинида тўқнаш келди. Роман Абрамович бошқарувидаги "Челси" иккинчи марта "Манчестер Сити"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг энг кучли клубига айланди. Дастлаб, улар ўртасидаги ўйин Истанбулда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо УЕФА уни эпидемиологик вазият нисбатан яхшироқ бўлган Португалияга кўчирди.

Пандемия даврида стадионларда мухлислар камлиги, телетрансляциялар ва реклама берувчилардан тушадиган даромадларнинг камайгани боис, миллий чемпионат ва Европа мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиш орқали яхшигина бонуслар жамғариб олиш имконияти мавжудлиги клубларга қўл келди. Европанинг етакчи лигалари жамоалари Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиққани учун автоматик равишда камида 25 миллион еврога эга бўлади. Масалан, Беларусь ёки Кипрга ўхшаган баъзи мамлакатлар клублари Чемпионлар лигасига чиқса, улар бунинг учун бериладиган бонус эвазига деярли бир йиллик харажатларини қоплайди. Турнирнинг амалдаги иштирокчилари УЕФАдан жами 1,9 миллиард евродан кўпроқ пул олади ва агар УЕФА ўтган йилги молиявий зарарни қоплашни истаган маҳфий солиқни (3,6%) киритмаганида, бу миқдор янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди.

Манчестер Сити» — «Челси» — 0:1 — обзор матча, видео голов, финал Лиги чемпионов, 29 мая 2021 - Чемпионат

УЕФА бонус маълумотларини турнир тугаганидан етти-тўққиз ой ўтгач эълон қилади, аммо уни олдинги мавсумларнинг мукофот пули асосида мустақил равишда ҳисоблаш мумкин.

Мукофот пуллари қандай шакллантирилади?

Айни пайтда фақат “Мидтьюлланд” (Дания) ва “Ференцварош” (Венгрия) клубларининг мукофот пулларини катта аниқлик билан ҳисоблаб чиқиш имконсиз, чунки аввалги икки мавсумда Дания ва Венгрия клублари Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўйнамаган. Аммо, мусобақа тенденциялари ва Европа лигасидаги тўловларга асосланиб, шуни айтиш мумкинки, данияликлар 20 миллион евродан, венгерлар эса 17 миллион евродан кўпроқ олади.

Жамоаларнинг бонус миқдори тўртта таркибий қисмдан иборат:

-маълум бир босқичда қатнашганлиги учун бонуслар (натижаларидан қатъи назар);

-гуруҳ босқичидаги натижа учун бонуслар (ўйинлар натижалари учун бонуслар);

-УЕФА клубларининг 10 йиллик рейтингига асосланган тарихий бонус;

-асосан телевизион ҳуқуқларни сотишдан тушадиган маркетинг бонуси.

Челси» победил «Реал» и вышел в финал Лиги чемпионов | Новости | Известия | 06.05.2021

Жамоа ҳозир ва сўнгги 10 мавсумда қанчалик яхши натижаларга эришган бўлса, шунча кўп пул олади. Чемпионлар лигасини намойиш қилиш ҳуқуқи учун маълум бир мамлакатда УЕФА қанча кўп пул тўласа, маҳаллий клубларга маркетинг бонусидан шунча кўп пул тушади. Шунинг учун Англия ёки Испания клублари Россия ёки Венгрия жамоаларига қараганда бир неча маротаба кўпроқ даромад олади.

Мантиқан, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган битта клуб бир мавсумда 200 миллион евродан кўпроқ пул ишлаб олиши мумкин, бу мусобақа шартларида аниқ кўрсатилган, бунинг учун битта жамоа гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, чемпион бўлиши керак. Қолган жамоалар барча ўйинларда дуранг қайд этиши керак. Бундай бўлиши деярли имконсиз албатта. Ҳозирга қадар ишлаб топилган бонуслар бўйича рекордчи ПСЖ ҳисобланади. Ўтган мавсум натижаларига кўра, парижликлар мусобақа финалида "Бавария"га мағлуб бўлганига қарамай, УЕФАдан 126,8 миллион евро олган. Гап французлар телевизион ҳуқуқларни немисларга қараганда қимматроққа сотганлиги учун УЕФА томонидан маркетинг бонусини кўпроқ олганидадир.

Ставки на Лигу Чемпионов: на каких из них минимальные риски потерять деньги | MilanAC.ру

Ким ва қанча ишлади?

Бу сафарги энг катта пул мукофоти чемпион - "Челси"га насиб қилди. Томас Тухель шогирдлари "Манчестер Сити" устидан қозонилган финалдаги ғалабаси эвазига УЕФАдан 120,3 миллион евро олади.

"Манчестер Сити" клуби "Челси"дан бироз орқада қолди - 119,6 миллион евро. Бундай кичик фарқ “шаҳарликлар”нинг телевизион ҳуқуқларини сотишдан катта даромад олишлари билан изоҳланади.

Бу йилги даромад бўйича учинчи ўринда - ўтган мавсум пешқадами, 110,45 миллион евро ишлаб олган ПСЖ қайд этилди. "Реал"нинг ЕЧЛдаги даромади француз грандидан бироз камроқ - 110,44 миллион еврони ташкил қилди. Аммо мадридликлар тарихий натижалари учун бериладиган мукофот пулини ПСЖга қараганда деярли 8 миллион евро кўп олди.

Мусобақанинг ўтган йилги чемпиони - "Бавария" бу мавсум чорак финалдаёқ ўйиндан чиқди. Шу сабабли, немис клубининг мукофот пули 125,5 миллион евродан 93,3 миллион еврогача пасайиб кетди. 2019 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан "Ливерпуль" 88,5 миллион евро ишлаб олди. Шунингдек, кучли 8 таликдан "Барселона" ва "Ювентус" жой олди. Лекин "Ювентус" 1/8 финалда "Порту"га енгилган бўлсада, УЕФАдан португалияликларга қараганда деярли 12 миллион евро кўпроқ олади. Ушбу "адолатсизлик" Италияда Чемпионлар лигасини намойиш қилиш учун телевизион ҳуқуқларнинг Португалияга қараганда анча қимматлиги ва Криштиану Роналду турган "Ювентус"нинг тарихий рейтинги юқорироқ бўлганлиги билан изоҳланади.

Жеребьёвка 1/8 Лиги Чемпионов 2020-2021: результаты онлайн | Футбол 24

Рейтингнинг биринчи ярмида плей-оффга чиққан 15та жамоа бор эди. Фақатгина ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган "Манчестер Юнайтед" бундан мустасно. “Қизил иблислар” Чемпионлар лигасида 62,2 миллион евро ишлаб олди, аммо Европа лигасида улар финалга қадар етиб борган бўлсада, бунинг учун улар бор йўғи 14 миллион евро бонус олди холос.

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўртасидаги фарқ жуда катта. Масалан, финалда "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратган Испаниянинг "Вильярреал" клуби 32 миллион евро ишлади холос. Бу Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқичидаёқ чиқиб кетган "Севилья"нинг олган бонусидан икки баробар кам деганидир. Эҳтимол, келаси мавсумда Европа лигасини кучсиз жамоалардан "тозалаш" керак бўлган учинчи Европа кубоги (Конференциялар Лигаси) пайдо бўлиши сабабли иккинчи турнирдаги мукофот пуллари кўпайиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию