Чемпионлар лигаси финалини бошқарган Виктор Кашшаи Россияда қанча маош оляпти?

Айни дамда Россия футбол иттифоқининг ҳакамлар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган венгриялик машҳур рефери Виктор Кашшаи қанча маош олаётгани маълум бўлди.

Россиялик собиқ ҳакам Игорь Федотовнинг сўзларига кўра, Кашшаи ҳозирги иш жойидан ойига 1,2 – 1,3 млн рубль атрофида маош олмоқда.

Айтиш керакки, Виктор Кашшаи РФИда жорий йилнинг январидан буён ишлаб келмоқда. У фаолияти давомида Европа ва жаҳон чемпионатлари учрашувлари ҳамда 2012 йилги Чемпионлар лигаси финал баҳсини бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар