"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц ёзда немис клуби таркибини тарк этиши мумкин.

Sport Bild нашри журналисти Кристиан Фальк маълумотига кўра, Леверкузен клубининг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмагани германиялик футболчининг кетиш қарорида муҳим аҳамият касб этган.

"Байер" Бундеслига турнир жадвали якунларига кўра, бешинчи ўринни банд этиб Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Юқоридаги манба хабарига кўра, "Челси" Хаверцни қўлга киритишни хоҳласа, унда клуб ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, кеча лондонликлар "Шеффилд"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)