“Челси” рекорд даражадаги трансферга тайёрланмоқда

“Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуэллни қўлга киритишни истаётган “Челси” бу мақсадини амалга ошириши учун рекорд даражадаги суммадан воз ечиши керак.

“Тулки”лар бу футболчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. Агар сотадиган бўлса ҳам, унинг трансфер суммаси ўтган йили “Манчестер Юнайтед” томонидан 87 миллион еврога харид қилинган Гарри Магуайрдан қиммат бўлиши айтилмоқда.

Агар “Челси” 23 ёшли футболчини оладиган бўлса, Чилуэлл дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади. У жорий мавсумда 27 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва шунча голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)